Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Боку шаҳрида Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши тўғрисида
2020-02-05 | Сиёсат
2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахтида ТИВК йиғилишида иштирок этувчи делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги