Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия ва Австриянинг компаниялари билан давра суҳбати бўлиб ўтди
2020-02-04 | Иқтисодиёт
Тошкент шаҳрида Германия ва Австриянинг йирик компаниялари делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давлат тузилмалари, тармоқ идоралари ва саноат бирлашмалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбир, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузишни назарда тутган ҳолда, Европанинг салоҳиятли шериклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков сўзга чиқиб, Ўзбекистон иқтисодиётнинг шаффофлигини оширишга йўналтирилган янги ислоҳотлар йўлида тизимли ва билан бораётганини ва глобал иқтисодий маконга интеграциялашувини давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтиб, Европа компанияларини Ўзбекистонда бизнес юритиш учун ноёб имкониятлардан фойдаланишга таклиф қилди ҳамда тегишли масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, Европа компанияларининг раҳбарлари ва вакиллари Ўзбекистондаги фаолият режаларини тақдимот шаклида баён қилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва тармоқларини ҳамда қўшма лойиҳалар доирасида ўзаро манфаатли шериклик механизмларини билдириб ўтдилар.
Давра суҳбатидан сўнг G2B форматидаги сессия бўлиб ўтиб, унда Европа компаниялари вакиллари ва уларнинг салоҳиятли шериклари келгусидаги ҳамкорлик билан боғлиқ айрим масалаларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги