Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Президенти ва Бош вазири Ўзбекистоннинг энг йирик ҳунармандчилик фестивалидаги иштирокини эътироф этди

2020-02-04 | Маданият

Ҳиндистоннинг Харьян штати Фаридобод шаҳрида “Surajkund Mela” – дунёнинг энг йирик ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шерик мамлакат сифатида иштирок этмоқда.

Тадбирда Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд, Харьян штати бош вазири Манохар Лал Кхаттар, Харьян ва Химачал Прадеш штатлари губернаторлари, дипломатлар, ОАВ ҳамда жаҳоннинг 40 давлатидан ташриф буюрган иштирокчилар қатнашди.
 
Очилиш маросими фестивалнинг асосий кўчаси бўйлаб тантанали юришдан бошланди. Бу ерда, шунингдек, Ҳиндистон ва иштирокчи-давлатларнинг мусиқачилари ва фольклор жамоалари чиқишлар қилди. Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд Ўзбекистон павильонида тўхтаб, мамлакатимизнинг ҳунармандчилик ва амалий санъат экспозицияси билан яқиндан танишди ҳамда ҳунармандларимиз билан суҳбатлашди.
 
Президент очилиш маросимида қатнашар экан, “Surajkund Mela” фестивали Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъанавий санъати билан яқиндан танишиш учун ажойиб имконият бўлганини таъкидлади.
 
–Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида маданий ҳамда дипломатик алоқалар йўлга қўйилган, дейди Рам Натх Ковинд. – Давлатларимиз умумий географик чегараларга эга бўлмаса-да, дилларимиз жуда яқин. Маданият ва санъат соҳаларидаги узвий ҳамкорлик одамларни яқинлаштириб, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва эзгулик алоқаларини мустаҳкамлайди.
 
Бундан ташқари, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўзининг Twitterʼдаги аккаунтида Ўзбекистонга ушбу фестивалдаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
 
Фестивалга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси 100 га яқин кишидан ташкил топган бўлиб, уларнинг орасида “Ҳунарманд” уюшмаси вакиллари, амалий санъат усталари, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари дизайнер ва заргарлари, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм мусиқачи ва фольклор жамоалари ҳамда ошпазлари ўрин олган.
 
Таъкидлаш жоизки, “Surajkund Mela” фестивали 16 февраль кунига қадар давом этади. Илк кунларда халқ сайиллари 100 мингга яқин кишини қамраб олди. Дунёнинг 40 мамлакати ҳамда Ҳиндистоннинг деярли барча штатлари ҳамда тарихий, маданий ва туристик ҳудудлари ўз павильонлари билан иштирок этмоқда. Фестиваль якунига қадар меҳмонлар сони 1,5 миллион кишига етиши кутилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться