Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг 2019 йил якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

2020-02-04 | Иқтисодиёт

Онлайн видеоселектор форматида ўтказилган йиғилиш Савдо-саноат палатаси раҳбари Адхам Икрамов раислигида ўтказилиб, унда Ижройи қўмита аъзолари, ССП қошидаги Хакамлик судлари судъялари, Унитар корхона раҳбарлари, вилоят ҳудудий бошқарма ва республикамизнинг барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Тадбиркорлик асосларига ўқитиш республика маркази ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Палата раиси А.Икрамов 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтиб, Палата ўзининг асосий эътиборини тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларни тадбиркорлик асосларига ўқитишнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида самарали тизим яратишга қаратганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда қонун билан Палатага юклатилган вазифалар ва фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича маърузалар тингланди.

 Хусусан, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш сохасида амалга оширилган ишлар ва вазифалар тўғрисидаги Раиснинг биринчи ўринбосари И.Жасимовнинг, тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва вазифалар юзасидан Раис ўринбосари Ж.Мамаджановнинг, халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар ва вазифалар тўғрисидаги Раис ўринбосари Ф.Усмановнинг ҳамда Хакамлик судлари фаолияти натижалари ва вазифалари ҳусусида ССП қошидаги Хакамлик суди раиси Ф.Отахоновнинг, тадбиркорларни ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар ва вазифалар Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш республика Маркази директори У.Камалетдиновнинг қўшимча маърузалари тингланди.

Кўрилган масалалар бўйича Палатанинг бошқарма (бўлим бошлиқлари) ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ТКМ раҳбарлари ва бошқаларнинг ҳисоботлари эшитилди.  

Йиғилишда:

тадбиркорларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, норматив-хуқуқий актлар бўйича жамоатчилик экспертизасини ўтказиш, тадбиркорларнинг хуқуқий онгини ошириш, улар ўртасида қонунбузарликлар, шу жумладан, коррупция холатларига қарши курашиш, мурожаатлар билан ишлаш ва Хакамлик судларининг фаолиятини кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар;

аҳолини тадбиркорлик фаоллигини янада ошириш ва уларнинг ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш, уларга зарур бўлган хизматларни кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этишга ёрдам бериш, ахолини ва тадбиркорларни бизнес асосларига ўқитиш;

тадбиркорларга ташқи фаолиятни амалга ошириш, хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш, хорижий хамкор излаб топиш, республика ва хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркалар ҳамда бизнес-форумларда иштирок этишга кўмаклашиш борасида ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишларга батафсил тўхталиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться