Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвeстициялар ва ташқи савдо вазирлигида буюк британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-03 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т. Торлоу билан учрашув бўлиб ўтиб, унда икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Элчи британиялик ишбилармон доираларининг Ўзбекистон билан ишлашга қизиқиши юқори эканлигини таъкидлади. Буни Буюк Британия капитали иштирокида янги ташкил этилаётган қўшма корхоналар сонининг ошиб бориши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг муносабатлари фаоллашиб бораётгани исботламоқда.

Жорий йилнигг май ойида Лондон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 25-чи йиғилишига тайёргарлик масалалари кўтарилди. Форум доирасида Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг этакчи компаниялари вакиллари иштирокида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши, шу жумладан: "Ишбилармонликни ривожлантириш имкониятлари" мавзусида давра суҳбати, «B2B» и «G2B» форматидаги кооперация биржаси ҳамда нефт ва газ, кимё ва нефткимё, таълим, соғлиқни сақлаш, банк сектори, хусусийлаштириш ва қимматли қоғозлар айланмаси соҳалари каби Ўзбекистоннинг айрим тармоқлари ва секторларининг инвестицион имкониятларини батафсил очиб берувчи тематик сессияларни ўтказилиши режалаштиримоқда.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган Буюк Британия компаниялари вакиллари штирокида бизнес-клубни ташкил этишга келишиб олдилар.

Бизнес-клубнинг биринчи йиғилиши 2020 йил март ойида ўтказилиши режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться