Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Қашқадарё вилоятида GTL инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг бориши билан танишди

2020-02-03 | Иқтисодиёт

2020 йил 1 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси - М.Р. Абдуллаев раҳбарлигида “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдонида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг масъул раҳбарлари, ҳамда бош пудратчи – “Hyundai Engineering Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.”  консорциуми, лойиҳанинг бошқаруви бўйича маслаҳатчиси -  TechnipFMС компаниясининг дирекция раҳбарлари, шунингдек масъул мутахассислар иштирок этдилар.

Сайёр  йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси - М.Р. Абдуллаев асосий технологик қурилмаларнинг, шу жумладан GTL заводининг Марказий бошқарув пульти қурилиши билан батафсил танишди.

Йиғилиш сўнгида, мутахассис, асбоб-ускуна ва ресурсларни максимал даражада жалб этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларининг жадал ижросини таъминлаш, шунингдек, завод қурилишини ўз вақтида тугаллашини ва жорий йилда ишга тушурилишини таъминлашга қаратилган бошқа бир қатор кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться