Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ССПда Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар мухокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди

2020-01-31 | Иқтисодиёт

Онлайн видеоселектор форматида ўтказилган йиғилиш Савдо-саноат палатаси раҳбари Адхам Икрамов раислигида ўтказилиб, унда Ижройи қўмита аъзолари, ССП қошидаги Хакамлик судлари судъялари, Унитар корхона раҳбарлари, вилоят ҳудудий бошқарма ва республикамизнинг барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Тадбиркорлик асосларига ўқитиш республика маркази ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Палата раиси А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга қилган Мурожаатномасида иқтисодиёт соҳасидаги вазифаларга алоҳида тўхталгани ва бизнес муҳитини янада яхшилаш энг муҳим масалалардан бири этиб белгилаб берганларини таъкидлади.

Шу билан биргаликда, тадбиркорликни жадал ривожланишида муҳим бўлган соҳа – лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартириш лозимлигига тўҳталиб, лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта кўриб чиқиб, уларнинг сонини камида 2, бўлмаса, 3 баробарга қисқартириш бўйича бир хафта муддатда аниқ таклиф киритишлари юзасидан бошқа идоралар қаторида Савдо-саноат палатасига ҳам вазифа берилди.

Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш масаласи ҳам йиғилиш кун тартибидан ўрин олди. Шу масалада Давлатимиз Раҳбари томонидан илғор тажрибалар асосида, барча даражадаги назорат қилувчи идораларда янги замонавий тизим жорий этилиши ва шу орқали ҳар бир корхона ва тадбиркор бўйича алоҳида-алоҳида ишлаб, уларнинг қонуний фаолият юритишини таъминлаш, текширишни эса энг сўнгги фавқулодда чора сифатида адолатли ўтказиш лозимлиги асосий масала этиб белгиланганлигига тўхталиб ўтди. Савдо-саноат палатаси эса ўз навбатида, тадбиркорлар билан кенг мухокама қилган ҳолда, халқаро тажриба асосида солиқ текширишларни ўтказишнинг мутлақо янги тартибини ишлаб чиқишида фаол иштирок этиши лозимлиги айтилди.

Аҳоли даромадларини ошириш орқали турмуш тарзини янада яхшилаш олдимиздаги энг мухим вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шу мақсадда аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, уларнинг бизнес билан шуғулланиш салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга ошириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш зарурлиги таъкидланди.

Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида аҳолида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича ССП қошидаги Тадбиркорлик асосларига ўкитиш марказига аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича вазифалар юклатилди.

Шунингдек, йиғилишда, Палата олдида турган вазифаларнинг  амалий ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Палатанинг худудий бошқармалари раҳбарлари томонидан 3 кун муддатда таклиф киритиши юзасидан топшириқлар берилиб, Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Палатанинг келгусида амалга ошириши лозим бўлган вазифалари аниқ белгилаб олинди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться