Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Федерал ташқи ишлар вазири билан учрашув

2020-01-30 | Сиёсат

2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди.

Германия пойтахтида 28 январь куни бўлиб ўтган ва “Яшил Марказий Осиё” ташаббусига бағишланган халқаро конференция натижалари юқори баҳоланди, ушбу ташаббус Европанинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясининг муҳим таркибий қисмига айланиши кўзда тутилган. Мазкур ташаббуснинг қўшма кун тартибини амалий тадбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Германия муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, 2019 йилда олий даражадаги ташрифлар алмашинуви кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини тасдиқлади.

Икки томонлама ҳамкорликни сиёсий, савдо ва сармоявий соҳаларда фаоллаштириш масалалари билан бир қаторда маданият, таълим ва фан соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон масаласи ва турли шакллар доирасида бу йўналишдаги икки мамлакатнинг фаол ҳамкорлиги музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.

Музокарада турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться