Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандликлар Ислом Каримовни ёд этмоқда

2020-01-30 | Жамият

Бугун, 30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана ҳар йили муносиб нишонланмоқда. Турли маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.
 
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида халқимиз қалбидан чуқур жой олган элимизнинг суюкли фарзанди эди. У ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. 
 
Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқимизнинг буюк фарзанди туғилган куни кенг нишонланиб, у ёд этилмоқда.
 
Бугун эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
 
Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
 
Вилоятдаги таълим муассасалари, музейлар ва бошқа муассасаларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг ҳаёти ва серқирра фаолиятига бағишланган давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.
 
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться