Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида илк бор Доимий вакиллар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

2020-01-30 | МДҲ

2020 йилнинг 29 январь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатларининг Доимий мухтор вакиллари кенгашининг жорий йилдаги илк йиғилишида иштирок этди.

Кенгаш йиғилишида МДҲ иштирокчи мамлакатларининг доимий мухтор вакиллари, МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссия ва Ҳамдўстлик Ижроқўмининг Москва бўлинмаси вакиллари иштирок этди.

Доимий мухтор вакиллар 2020 йил 3 апрель куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартиби лойиҳасини шакллантирдилар.

Кун тартиби лойиҳасига Ҳамдўстлик доирасида кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар жадвали режасини амалга ошириш, халқаро ёшлар ҳамкорлигини ривожлантириш, МДҲ Тармоқли университети фаолиятини йўлга қўйиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт, маданият, хавфсизлик, ташқи чегараларни қўриқлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари киритилди.

Йиғилишда МДҲ устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатларининг Доимий мухтор вакиллари кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти режаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Ҳамдўстлик юқори органлари йиғилишлари кун тартибини шакллантириш ва улар қабул қилган қарорларни амалга ошириш, 1941 — 1945 йилларда Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги доирасидаги тадбирларни ташкиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Турли йўналишлар бўйича соҳавий ҳамкорлик органлари фаолиятини такомиллаштириш, Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган консептуал ҳужжатларни бажариш жараёнини мониторинг қилиш бўйича ишларни анъанавий давом эттириш режалаштирилмоқда.

МДҲ устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатларининг Доимий мухтор вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться