Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Савдо-саноат палатаси Кореянинг "KOICA" агентлиги билан ҳамкорликда Тошкентда “Start-up”лар учун бизнес-инкубаторлар ташкил қилади

2020-01-29 | Иқтисодиёт

2020 йил 28 январ куни Савдо-саноат палатаси ва Корея Республикасининг халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида қиймати 5,5 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган "Ўзбекистонда бизнес инкубация тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш" лойиҳасини ишга тушириш тўғрисида битим имзоланди.

Лойиҳа Кореянинг энг яхши тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқишга қаратилган.

Ушбу лойиҳа доирасида кореялик мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, улар билан кейинги 4 йил ичида қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борилади:

- Тошкент шаҳрида янги ишбилармонларга ўзларининг бизнес ғояларини амалга оширишда малакали мутахассислардан амалий ёрдам олишлари мумкин бўлган намунали бизнес-инкубаторни яратиш;

- бошланғич тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек,  Ўзбекистонда инновацион бизнес экотизимини ривожлантириш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган ташкилотларнинг (лойиҳаларнинг) институционал ривожланишига кўмаклашиш;

 - Корея Республикасида ўқув амалиётини ташкил этиш орқали ёшлар ва инновацион бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи идора ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;

- ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш тўғрисидаги бошланғич тадбиркорлар учун барча зарур маълумотларни ўз ичига олган яхлит ахборот тизимини яратиш.

Бугунги кунда Корея Республикаси дунё иқтисодиётининг инноватсион ривожланиш даражасини баҳолаб, кўплаб халқаро рейтингларда этакчи ўринни эгаллаб турибди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Корея Республикасига (2017 йил 22-25 ноябр) давлат ташрифи чоғида КОИCА корейс агентлиги кўмагида Ўзбекистонда Кореянинг юксак тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, бизнес инкубатсия тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться