Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

2020-01-28 | Сиёсат

2020 йилнинг 27 январь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Евдоченко раҳбарлик қилди.

Музокаралар чоғида ўтган йилда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинди, икки ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасида уларни янада ривожлантириш учун режалар белгилаб олинди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда шерикчиликни фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Савдо-иқтисодий алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди. 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида ўзаро товар айланмаси 297 миллон АҚШ долларини ташкил этди. Шу нуқтайи назардан ҳамкорликни жадаллаштиришга, жумладан икки мамлакат иқтисодий тузилмалари ўртасидаги алоқаларга кўмак бериш орқали муносабатларни кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни, жумладан туризм, таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида урғу берилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги масалалари муҳокама қилинди. Беларусь томони Ўзбекистон Президенти қабул қилган ушбу тарихий қарорни олқишлади ҳамда Ўзбекистон раислигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

БМТ доирасидаги муносабатлар масалалари тўғрисида гапириб, Беларусь дипломатлари ўзаро ҳамкорлик асосида Ўзбекистоннинг барча ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться