Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Молия вазири ўринбосари билан учрашув
2020-01-28 | Иқтисодиёт
2020 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Элчиси Фарҳод Арзиев Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Молия вазири ўринбосари Калянараман Ражараман билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида инвестицион ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликда ишлаш, хусусан яқин орада икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари вакилларининг қатор учрашувларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги