Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Газпромбанк“ АЖнинг инвестициявий лойиҳалар бўйича ҳиссаси 900 миллион долларни ташкил этмоқда

2020-01-28 | Жамият

Энергетика вазирлигида “Газпромбанк“ АЖ (Россия) бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеенко бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланди.

Унда томонлар нефть ва газ соҳасида фаол ҳамкорлик ўзининг амалий натижаларини бераётганини алоҳида қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур молия муассасасининг мамлакатимизда инвестиция асосида умумий молиялаштириш миқдори қарийб 900 миллион доллар маблағни ташкил этади. Углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури, GTL заводининг қурилиши, “Шўртан газ-кимё“ мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш каби лойиҳалари шулар жумласидан.

Учрашувда “Газпромбанк“АЖ раҳбарияти Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасининг қурилиши ва “Мустақилликнинг 25 йиллиги“ конини қўшимча разведка қилиш ва ривожлантириш бўйича“ каби бошқа инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар энергетика соҳасининг барча соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини биргаликда кўриб чиқишга келишиб олди.

Манба: ЎзА

Поделиться