Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республиканинг 4 ҳудудида “Ёшлар технопарки” ташкил этилади

2020-01-28 | Технологиялар

Ёшларнинг ўй-фикрлари, мақсад-муддаолари билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс клуби”да Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида фаолият юритаётган йигит-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда вазирлик тизимида ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланишича, ёшларни илм-фан ва технологиялар соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтган йили тизимли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда “Тараққиёт” республика танлови ўтказилиб, 8 минг 335 иштирокчи орасидан 150 нафар истиқболли бошқарув кадрлари танлаб олинди. Улардан 41 нафари давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги илк халқаро робототехника мусобақаси 2019 йилнинг октябрь ойида “InnoWeek – 2019” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида юқори даражада ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йили Таиланд ва Кореяда бўлиб ўтган халқаро робототехника олимпиадаларида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди. Ёшлар академиясига аъзолар сафини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб қувватлаш мақсадида 100 дан ортиқ ташаббускор ёшлар жамоалари базаси шакллантирилди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич юридик шахс мақомига эга масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ёшлар технопарки” дирекцияси ташкил этиш таклифини илгари сурган эдик, – деди инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази директори ўринбосари Акбархон Собирхонов. – Роппа-роса бир ой олиб борилган ишлар самарами ўлароқ Вазирлар Маҳкамасига “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси киритилди. Бу йил 4 та ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент вилояти Охангарон шаҳри, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Ёшлар технопарки” фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Ёшлар технопарки 4 йўналишдан иборат бўлиб, келажак касблари бўлмиш робототехника, 3D моделлаштириш, IT ҳамда муқобил энергияни қайта тиклаш каби замонавий йўналишларни ўзида жамлаган.

Тадбирда “Ёшлар технопарки” бўйича янги ғоя ва таклифлар муҳокама этилди. Бу эса ўз навбатида вазирлик тизимидаги ёшларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритаётганлигининг яққол белгиси саналади.

Шунингдек, Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар инновация маркази Фарғона водийсида инновацияларга қизиқувчи ёшларни аниқлаш ва уларни ғояларини амалга ошириш йўналишида фаолият юритмоқда. 2020 йилдан бошлаб Ёшлар инновация маркази базасида стартап танлов (“Стартап Челленж”) ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Татаристон Республикасининг Иннополис университети, Қозон Миллий тадқиқот технология университети ва Қозон инновацион ғоялар Технопарклари билан ҳамкорликда Ёшлар инновация марказининг 5 нафар мутахассиси малака ошириши ташкил этилади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ушбу учрашувда ёш ходимларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечими ўртага ташланди.

Самимий ва кўтаринки рухда ўтган учрашувда вазирлик тизимидаги ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниши билан бир қаторда ёш ходимларнинг соҳани ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться