Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга йўл қўйган автомактабларнинг лицензияси бекор қилинади

2020-01-27 | Жамият

Жорий йилнинг 26 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг катта мажлислар залида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспорт вазирлигининг мутасадди ходимлари ҳамда ҳудудда автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган давлат ва нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисни олиб борган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник А.Оринбаев ўз нутқида Қорақалпоғистон Республикасида автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслиги, тезликни меёридан ошириши ва маст ҳолларда транспорт воситаларини бошқариши оқибатида содир этилган жиноятлар, авария ҳолатлари тўғрисида айтиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник П.Маденов таълим муассасаларида дарс машғулотлари текширилганлиги, айрим таълим муассасаларда давомат паст ва битирган тингловчиларнинг имтиҳондан ўтиш фоизи ўртача кўрсатгичдан паст даражада кузатилаётганлигини аниқ фактларда кўрсатиб ўтди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи И.Қунназаров Вазирлар Маҳкамасининг 408-сон қарорининг мазмун-моҳияти, қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисида тушунтириб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг инспекция ходими Ш.Қудияров Қорақалпоғистон Республикасида автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида юз бераётган коррупсион ҳолатлар тўғрисида таништирди ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва келгусида йўл қўймасликка чақирди.

Мажлис сўнгида савол-жавоблар бўлиб ўтди ва тадбиркорлар сўзга чиқиб, айтиб ўтилган фикрларни маъқуллаб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Якунда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган чоралар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться