Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Натижалар ва режалар: ЛБМА ва БМТТД нинг ҳамкорликдаги лойиҳаси

2020-01-27 | Иқтисодиёт

2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида ЛБМА, ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ҳамда БМТТДнинг «Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳасининг (кейинги ўринларда – Лойиҳа) 2019 йилдаги ҳамкорлиги натижалари муҳокама этилди.

Ҳамкорликдаги йиғилишда Агентлик директори ўринбосари Вячеслав Юрьевич Пак, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтяну, Марказ директори Шохаъзамий Шохрасул, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Буюк Британия Элчихонаси, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа қатор вазирликлар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Маълумот учун: «Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш» – БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг қўшма лойиҳаси. Лойиҳанинг асосий мақсади давлат хизматларидан фойдаланишни яхшилаш, ахборот технологиялари, муҳандислик фанлари ва электрон ҳукумат соҳасида миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва давлат бошқаруви ислоҳотларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

БМТТД лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси давлат органларига қуйидаги асосий йўналишлар бўйича кўмаклашади:

- Ахборот-таҳлилий ва норматив-ҳуқуқий ёрдам;

- Рақамли трансформация (хизматлар, платформалар, ечимлар);

- Рақамли технологиялар ва инновациялар соҳасида ваколатларни ривожлантириш (семинарлар, тренинглар, курслар, давра суҳбатлари, ўқув турлари, STEM-тадбирлар, халқаро экспертлар миссиялари ва ҳоказо);

- Техник кўмак.

Лойиҳа томонидан «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегияси Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди, «Электрон ҳукумат» тизимини 2020-2025 йилларда ривожлантириш Концецияси бўйича таклиф ва мулоҳазалар тайёрланди ва Марказга тақдим этилди, «Рақамли Тошкент» - Тошкент шаҳрининг рақамли трансформацияси Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар ҳокимиятига тақдим этилди. Бундан ташқари, БМТнинг электрон ҳукумат бўйича рейтингида Ўзбекистон Республикаси ўрнини оширишга қаратилган ахборот-таҳлилий кўмак кўрсатилган, жумладан қуйидаги таҳлилий маълумотлар Марказга тақдим этилган:

- Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумати: барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлар;

- Электрон хизматлар стандартлари: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон учун тавсиялар;

- МТ ЭҲ 2020 (Member States Questionnaire) шарҳи учун Ўзбекистон номидан саволномани тўлдиришда кўмак.

Лойиҳа томонидан қуйидаги рақамли платформаларни ишлаб чиқаришда ва рақамли ечимларни амалга кўмак кўрсатилган:

1. «Электрон нотариус» (https://e-notarius.uz/) порталини ишлаб чиқиш;

2. Хабарнома платформасини (GOV.UZ Notify) лойиҳалаштириш;

3. Идентификация платформасини (Face ID) лойиҳалаштириш;

4. my.gov.uz платформасида янги "Ҳаётий вазиятлар" бўлимини ишлаб чиқиш;

5. ЙҲҚ бузилгани тўғрисидаги видео-маълумотларни жўнатиш платформаси лойиҳаси( http://dyhxx.ejarima.uz). Лойиҳа бюджетга 2 млн. АҚШ доллари миқдорида тушумни таъминлади;

6. ЙҲҲлари рўй берган жойларнинг геолокацияси тўғрисидаги маълумотлар базаси (ички тизим). Маълумотлар базаси ЙҲҲлар бўйича статистикани йиғиш ва очиқ маълумотларни шакллантириш имкониятини берди;

7. Тошкент шаҳри хокимияти учун BI тизим (Tableau). Тизим, туманлар кесимида транспорт тўғрисидаги (Waze, Yandex, Google навигаторларидан), товарлар импорт ива экспорти тўғрисидаги божхона маълумотномаларини ва туғилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;

8. Электрон ҳукумат биллинги сервер қувватларини кенгайтириш.

2019 йилда Лойиҳа томонидан турли форматдаги 35 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди, уларда 1162 киши иштирок этди. Бундан ташқари 2 та STEAM тадбирлар (5048 иштирокчи), ўзбекистонлик 10 та делегат учун 2 та стади-тур (Буюк Британияга апрель ва Эстонияга сентябрь ойларида), Буюк Британиянинг Рақамли Тараққиёт Давлат Хизмати (UK GDS) вакилларининг Ўзбекистонга 2 марта ташрифи (март, октябрь), ШҲТнинг АКТ форуми (сентябрь) ва Бошқарув инновациялари кунлари 2019 (октябрь) каби тадбирлар ташкил этилди.

Ҳамкорликдаги йиғилиш вақтида Лойиҳа менежери Бунёд Авлиёкулов Лойиҳа томонидан 2020 йилга режалаштирилган устивор йўналишлар ва тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Учрашув натижаларига кўра, ҳамкорликдаги фаолиятни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Поделиться