Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг ХХРга ташрифи тўғрисида

2020-01-27 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тегишли бошқармалари, “Узавтосаноат” АЖ, “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ, “Ўзтемирйўлэкспедиция” давлат унитар корхонаси раҳбарларидан иборат Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ф.Рахимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой Халқ Республикасининг вазирлик ва идоралари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустахкамлаш ҳамда транспорт ва логистика соҳаларидаги икки томонлама ўзаро сайъи-харакатлар истиқболлари мухокамасига бағишланган бир қатор учрашув ва музокараларни ўтказди.

Ташриф доирасида Цзянсу, Хэнань, Шэньси, Гансу провинциялари ва халқаро юк ташувларида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган  Ляньюньган денгиз порти раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Делегация, шунингдек, юк оқимларини жамлаб, уларни Хитойнинг денгиз портларигача транзитини таъминлаш учун  автомобил транспортидан темир йўл транспортига юклаш ишлари амалга ошириладиган муҳим транспорт узели Синьцзян – Ўйғур автоном ҳудудининг маркази Қашқар шаҳрига ташриф буюрди.

Музокаралар давомида Хитой ва Ўзбекистон темир йўлларининг тариф сиёсати, блок поездларни шакиллантириш, мультимодал транспорт коридори бўйлаб контейнер ташувларни тартибга солиш билан боғлиқ комплекс масалалар кўриб чиқилди. Асосий эътибор темир йўл контейнер ташувларини автомобил транспортида юк ташувлар билан ўйғунлаштириш, “Қашқар”, “Ланьчжоу” ва “Сиань” логистика марказларини ўтказиш қувватларини ошириш масалаларига қаратилди. Бу эса мамлакатимизни Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан савдо ҳажмларини ошириш учун муҳим замин яратади.

Учрашувлар давомида транспорт харажатларини оптималлаштириш ва транзит юкларни қайта ишлаш вақтини қисқартириш имкониятлари муҳокама қилинди. Мазкур масалаларни ҳал қилиниши Марказий Осиё мамлакатлари ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмасини тез суръатлар билан ўсиши учун янги имкониятларни очиб беради.

Ташриф якуни бўйича хитойлик шериклар билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва шакли бўйича келишувларга эришилди. Халқаро юк ташиш соҳасида, мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича бир қатор шартнома ва битимлар имзоланди, шу жумладан тариф имтиёзлари қўллаш ва ушбу соҳада қулай шарт-шароитларни яратиш ҳисобига.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться