Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

М. Ачиловнинг Япония ҳукумати томонидан мукофотланиши тўғрисида

2020-01-27 | Сиёсат

Япония ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги собиқ Фавқулодда ва Мухтор элчиси М.Ачиловни Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлашда кўрсатган хизматлари учун "Чиқаетган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени билан мукофотлади.

Тақдирлаш маросими Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ё.Фудзияманинг қароргоҳида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Такасака иштирокида жорий йилнинг 24 январь куни бўлиб ўтди.

М. Ачилов дипломатик ваколатхона раҳбари сифатидаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришда мухим хиссасини к,у’шди, шу жумладан 2002 ва 2006 йиллардаги икки давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифларини тайёрлашда фаол иштироки билан.

Маълумот учун: "Чиқаетган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" ордени 1875 йилда таъсис этилган бўлиб, давлат ва жамият олдидаги алохида хизматлари учун тақдирланади. Орденнинг нишони ўртаси Япония байроғида тасвирланган қуёш рамзида қизил сирланган кабочон билан қопланган. Кабочон оқ сир билан қопланган ва саккиз қиррали юлдузни ташкил этувчи 32 тор икки томонлама нур билан ўралган. Маржон яшил барглари ва бинафша ранг гуллари билан повулни герби шаклида ясалган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться