Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан манфаатли учрашув
2020-01-24 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлигида жаҳон банки тузилмаларидан бири ҳисобланган Халқаро молия корпорацияси масъуллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда кимё соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш, IFC ташкилотининг маслаҳат хизматлари лойиҳасини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда хорижий экспертлар томонидан IFC ташкилоти доимий маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон ҳукуматига лойиҳалар ишлаб чиқиш, ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлашда ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди.
Режалаштирилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси Ўзбекистонда кимё саноати соҳасини яхшилашга қаратилаётганлиги, шу билан бирга кимё саноати маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ва экспорти ҳажмларини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини таъминлашда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги