Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жудит Кэмпбелл: Ҳамкорликни кучайтириш мамлакатларимиз тараққиётига хизмат қилади

2020-01-24 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари кўп қиррали, очиқ ва конструктив мулоқотга асосланади. Сўнгги йилларда бу алоқалар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари доирасида ўзаро ишонч ва стратегик шериклик асосида барқарор ривожланмоқда. Бу ўринда ҳар икки мамлакат раҳбарларининг Марказий Осиё минтақасида тинчликни сақлаш, халқарор терроризмга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосини олдини олиш борасида якдил сиёсат олиб бораётгани эътиборга молик.

23 январь куни Ички ишлар вазирлиги академиясига АҚШ Давлат департаментининг гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-тартибот бюроси (INL) вакилларидан иборат делегация  ташриф буюрди.

Таълим муассасаси бошлиғи, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов меҳмонларни қутлар экан, икки давлат ўртасида 1992 йил 19 февралда дипломатик алоқалар ўрнатилгани ва ўтган давр мобайнида турли соҳаларда ривожланиб бораётганини эътироф этиб ўтди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг Оқ уйда ўтказган учрашувлари чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муҳим масалалар муҳокама қилинган эди. Музокаралар якунида турли соҳаларга доир кўплаб ҳужжатларнинг имзолангани таълим тизимини ривожлантиришга ҳам йўл очмоқда”, деди Б.Матлюбов.

  Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаментининг гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-тартибот бюроси ташқи ишлар бўлими бошлиғи Жудит Кэмпбелл хоним самимий қабул учун миннатдорчилик бирдирди.

– Бугунги кунда халқаро терроризм, одам савдоси сингари жиноятлар қаторида, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳам тобора авж олмоқда, – деди Ж.Кемпбелл. – Жаҳоннинг айрим минтақаларида етиштирилаётган гиёҳвандлик маҳсулотлари турли транзит йўллар орқали тарқалиб, давлатларнинг барқарор тараққиётига катта хавф солаяпти. Ташкилотимиз гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, бу борада халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, соҳага оид янги тенденцияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган дастурлар асосида ходимларни ўқитиш каби мақсадларни кўзлайди. Биз дунёнинг ўнлаб мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бу борада самарали ҳамкорлик қилиб келаяпмиз. Бугунги ташрифимиздан мақсад Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат. Ўйлашимча, бу мамлакатларимиз манфаатлари ва тараққиётига хизмат қилади.

Учрашув чоғида меҳмонлар Ички ишлар вазирлиги академиясининг мақсади ва вазифалари, таълим йўналишлари, ўқув жараёнига тадбиқ этилаётган янгиланишлар ва замонавий ёндашувлар, халқаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболи  ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.       

Музокаралар давомида АҚШлик тажрибали мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари ташкил этиш, таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва курсантларининг АҚШ Полиция академиясида малака оширишларини таъминлаш, ўзаро тажриба алмашиш орқали илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ҳамда бошқа қатор муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться