Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Учувчисиз ҳаво воситасининг автоном тарзда учиш траекториясини аниқлаш учун дастурий таъминот яратилди

2020-01-23 | Технологиялар

Дастур учувчисиз ҳаво воситасининг олдиндан белгиланган етиб бориш нуқтасига учишининг оптимал траекториясини ҳисоблаш учун мўлжалланган.

Техника мўжизаси саналган учувчисиз учиш воситалари ҳаётимизга кириб келиб, кўпгина қулайликлар яратди. Мазкур қурилма турли ҳолатлар, вазиятлар, воқеалар, фавқулодда ҳолатларни юқоридан туриб тасвирга олади. Бу унинг кенг доирадаги маълумотларни йиғиши ва шунга қараб чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Аммо ундан оқилона фойдаланмаслик, ўзбилармонлик билан ҳаракатланиш ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

ўзбекистон дунё миқёсида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солган давлатлар сирасига киради. Бу каби қурилмаларнинг кўпайиб бораётгани туфайли улардан фойдаланишни тартибга солишга аксарият давлатлар жиддий киришмоқда. Сабаби фуқароларнинг мазкур қурилмадан нима мақсадда фойдаланаётганини билиш мушкул.

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш хавфсизликни таʼминлаш, тинч-хотиржам турмуш яратишда муҳим аҳамиятга эга. Аммо ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши шарт.

Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида юртимизда учувчисиз учиш қурилмаларини эксплуатация қилиш тартиблари ишлаб чиқилган.

Дастурнинг функсионал имкониятлари белгиланган етиб бориш нуқтасигача энг қисқа ёʼлни автоматлаштирилган автоном тарзда қидиришдан иборат. Шунингдек, дастур учувчисиз ҳаво воситасининг топилган траектория бўйлаб учишини таʼминлаш, мазкур дастурда ишлаб чиқилган алгоритмлар учиш вақтидан ва учувчисиз ҳаво воситасининг энергия захирасидан белгиланган етиб бориш нуқтасида бажариладиган вазифани адо этгунига қадар унумли фойдаланиш имконини беради.

Дастур учун Ж.Тажиев, Л.Варламова ва И.Давлетовларга “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва ма‘лумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 07008 рақамли патент берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться