Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Россия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги” жамияти раиси ва Қўмита раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди

2020-01-23 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “Россия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги” жамияти раиси М. Хусанов ва Қўмита раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Россия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги” жамияти ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, Россияда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистоннинг туризм брендини тарғиб қилувчи тадбирларга жалб қилиш, юртимизга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича Россиянинг туризм йўналишида фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида М.Хусанов мамлакатимизда сўнгги вақтларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларни ва бу соҳада янги ривожланиш даври бошланганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ушбу йўналишга қаратилаётган эътиборнинг юқори даражадалиги унинг ривожланишидаги асосий бўғин бўлишини айтиб, ушбу жараёнларда “Россия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги” жамияти ҳам фаол иштирок этишини маълум қилди.

Йиғилиш якунида 2020 йилда Қўмита ва “Россия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги” жамияти ҳамкорлигида бир қатор амалий ишларни ташкил қилиш ва унга Россияда истиқомат қилаётган ватандошларимизни жалб қилиш, қолаверса, РФда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган қатор тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться