Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ОИИБ: Ўзбекистон ҳамкорлик учун устувор йўналиш

2020-01-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 январида Энергетика вазирлигида инвестиция операциялари бўйича вице-президент Константин Лимитовский бошчилигидаги Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ОИИБ асосий мақсадлари тўғрисида маълумот бериб, ҳозирги пайтда Ўзбекистон ташкилот учун энергия самарадорлигини ошириш, қурилиш, трансчегаравий электр узатиш тармоқлари, қайта тикланувчи энергия ва гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш устувор йўналишлар эканини таъкидлаб ўтди.

Энергетика вазирлиги вакиллари мамлакатда амалга оширилаётган энергетика ва нефть-газ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун ва энергия ва қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Бу борада,  2020 йилда бир нечта тендерлар режалаштирилган бўлиб, хусусан ОТБ томонидан қуёш электр станцияларини қуриш ва ОИИ билан Қорақалпоғистондаги шамол электр станциялари қурилиши бўйича тендерга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари, хусусан, гидроэнергетика, қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни йўқ қилиш ва электр ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, электр узатиш линиялари қурилиши, энергия самарадорлигини ошириш бўйича янги лойиҳалар, энергетика ва нефть-газ тизимларининг ишлашини мониторинг қилиш учун ягона маълумотлар марказини шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться