Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлигида «Татнефть» ОТАЖ иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди

2020-01-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Татнефть» ОТАЖ бош директори Ноил Маганов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Энергетика вазири Алишер Султонов мулоқотда таъкидлаб ўтганидек, «Татнефть» ОТАЖ ёқилғи-энергетика мажмуаси соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон компанияларининг муҳим ҳамкори ҳисобланади.

Учрашув давомида томонлар бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан Ўзбекистоннинг инвестиция блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, нефть қазиб олишни жадаллаштириш, Тошкент шаҳридаги «Татнефть» ёқилғи қуйиш шoхобчалари тармоғини кенгайтириш каби масалаларни муҳокама этдилар.

Томонлар, шунингдек, «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда шина ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи» лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича кейинги ҳаракатлар тўғрисида келишиб олдилар.

Ҳамкорликнинг яна бир томони мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳисобланади. Хусусан, жорий йилнинг март ойида «Татнефть» ОТАЖ кўмаги билан геологлар ҳамда Ўзбекистоннинг нефть ва газ конлари ва бошқа бир қатор соҳалари мутахассислари Россияда касбий тайёргарликдан ўтадилар.

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться