Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қорақалпоғистон мактабларига ўқув жиҳозлари ва спорт инвентарлари топшилди
2020-01-21 | Жамият
Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Иброхим Джураев ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов Элликқалъа туманидаги 1-, 4-, 11-, 13-, 17-, 19-, 27-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим жараёни билан танишди.
Элликқалъа туманидаги 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида вазир ўринбосари ўқувчиларга методик дарс ўтди. Дарс жараёнида ўқувчиларга бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда жаҳон андозалари даражасига кўтариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, ўқувчиларга келгусида касб танлаш, Ватанга фидойилик билан хизмат қилиш, ёшларга яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш лозимлиги, келгусида ҳар бир инсон мамлакатимиз ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, вазир ўринбосари Элликқалъа туманидаги 11- ва 19-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Халқ таълим вазирлиги томонидан 17-мактабга 1 комплект (16 та) компьютер синфи, 270 та парта, 540 та стул, 30 та китоб жавони, 14 та доска, 17 та ўқитувчи столи ҳамда 1-мактабга 90 та парта, 180 та стул, 4 та китоб жавони каби мебель жиҳозлари топширилди. 11-мактабга 16 та компьютер ускуналари ҳамда 27-мактабга ўқув жиҳозлари ва спорт инвентарлари тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 ташаббус доирасида юртимиз умумтаълим мактабларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги