Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ипак йўли” университети ҳамда Экстремал ва тоғ туризми федерацияси ўртасида меморандум имзоланди
2020-01-20 | Туризм
Самарқанддаги “Ипак йўли” университети ҳамда Ўзбекистон Экстремал ва тоғ туризми федерацияси ўртасида академик ва таълим йўналишида ҳамкорлик қилишга доир англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши турли соҳаларда истиқболли ҳамкорлик йўлида қўйилган қўшма қадамини англатади ҳамда талабаларнинг янги билимларга эга бўлиши ва тажриба алмашишда уларнинг мобиллигини оширишга имкон беради.
Ўзбекистон Экстремал ва тоғ туризми федерацияси ҳар йили Халқаро атроф-муҳитни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Чимён акс-садоси" эколого-туристик фестивали, "Тошкент қуёши" мотофестивали, “Спорт туризми ва спорт йўналтириш бўйича Ўзбекистон кубоги”, "Йўлтанламас автоларда мусобақалар автотуризми" ва бошқа тадбирларни ўтказади.
Ҳозирги кунда дунёнинг аксарият мамлакатларида экстремал ва тоғ туризми миллий иқтисодиётга катта даромад келтирадиган тармоқлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда туризм ва туристик хизматларнинг жадал ривожланиши натижасида мамлакатда туризмнинг янги турлари шакллана бошлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги