Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Австралиядаги SEAMO халқаро математика олимпиадасида ўқувчиларимиз олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди
2020-01-20 | Таълим
Жорий йилнинг 17-20 январь кунлари Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси (SEAMO X 2020) бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро фан олимпиадаси Сингапур давлатининг Терри Чю институти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда давлат ва нодавлат мактабларининг 1-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. 2020 йилда 18 та давлатдан жами 1044та иштирокчи қатнашди.
SEAMO халқаро математика олимпиадасида юртимиз вакиллари қуйидаги натижаларни қайд этишди.
Бекзод Нуриддинов |
Бухоро вилояти, Қоракўл Халқаро математика мактабининг 10-синф ўқувчиси |
Олтин медаль |
Ҳорун Салиев |
Тошкент шаҳри, Вестминстер Халқаро мактабининг 6-синф ўқувчиси |
Бронза медаль |
Шаҳзода Жумабоева |
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 10-мактабнинг 8-синф ўқувчиси |
Фахрий ёрлиқ |
Йўлчиев Темурбек |
Тошкент шаҳри, 91-мактабнинг 10-синф ўқувчиси |
Фахрий ёрлиқ |
Санжарбек Ғуломжонов |
Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 45-мактабнинг 6-синф ўқувчиси |
Фахрий ёрлиқ |
Юртимиз вакилларини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз ва уларга келгуси жаҳон олимпиадаларида муваффақиятлар бардавомлигини тилаб қоламиз!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги