Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонасида МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди
2020-01-20 | МДҲ
2020 йилнинг 17 январь куни мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг (ИМК) жорий йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир чоғида Ўзбекистон Республикасининг МДҲга 2020 йилдаги раислиги билан боғлиқ масалаларга муҳим эътибор қаратилди.
ИМК аъзолари томонидан йиғилиш кун тартибига асосан инновацион ҳамкорлик, товарларни маркировкалаш, стандартлаш соҳасидаги 7 та масала ҳамда 2021 йилда МДҲда Архитектура ва шаҳарсозлик йилига бағишланган тадбирлар режаси лойиҳаси кўриб чиқилди
МДҲ Иқтисодий кенгаши ва МДҲ Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишлари кун тартиби ҳам келишиб олинди.
Комиссиянинг кейинги йиғилиши 2020 йил 19 февраль куни Москва шаҳрида ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги