Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Артикходжаев Гуандун провинциясининг вице губернатори Чжан Синь билан учрашди

2020-01-15 | Иқтисодиёт

Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган учрашув дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилди. Тошкент шаҳар ҳокими Хитой томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикаси билан стратегик шерикчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари юксак қадрланишини маълум қилди.

Хусусан, Хитой иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестицияларда Гуандун провинциясининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда юртимизда Гуандун провинциясининг «Huawei», «ZTE» компаниялари муваффаққиятли фаолият олиб бораётганлиги ҳамда «Midea», «Gree» ва «TCL» компанияларининг маҳсулоти кенг тарқалганлигини эътироф этди.

Хитой компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига эътибор қаратди.

Гуандун компаниялари эга бўлган юқори тажриба ва илғор технологияларни Тошкентдаги ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этиш таклифини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда туристлар учун яратилган қулайлик ва имкониятларга тўхталиб, бу соҳада ҳам ўзаро алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини айтиб ўтди.

Гуандун провинциясининг вице губернатори Чжан Синь ҳам ўз навбатида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар Буюк Ипак йўли орқали азалдан ривожлангани ҳамда хитойликлар ўзбек халқи билан ҳар томонлама ҳамкорликни юксак қадрлашини, эндиликда саноат, савдо-сотиқ, таълим, фан ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорлик янги поғонага кўтарилишини қайд этди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Ҳозирда Гуандун провинцияси 19 шаҳар округи ва субпровинциал аҳамиятга эга 2 шаҳардан иборат. Ҳудуди 197 100 кв. км, аҳолиси 111 690 000 киши. Пойтахти Гуанчжоу шаҳри.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться