Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик ўқувчилар яна бир чўққини забт этди

2020-01-15 | Таълим

Жорий йилнинг 9-14 январь кунлари бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилардан иборат юртимиз вакиллари Қозоғистон Республикаси, Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан бўлиб ўтган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди.

Бу йилги анъанавий фан олимпиадасида 21 та давлатдан, жумладан, Болгария, Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Непал, Норвегия, Руминия, Сербия, Туркия, Швеция ва МДҲга аъзо давлатларидан келган 84 та жамоа, жами 600 нафар иштирокчи қатнашди.

Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга мазкур олимпиада 2005 йилдан Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилиб, унда турли мамлакатларнинг STEM (Science, Technoglogy, Engineering Math) соҳаси бўйича ихтисослашган мактаб  жамоалари иштирок этади.

Юртимиз вакиллари ушбу олимпиадада муносиб қатнашиб, 6 та  медални қўлга киритди. Бу эса Ўзбекистонда иқтидорли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг яққол ифодасидир.               

2020 йил бошида ўқувчиларимиз Халқаро Жаутиков фан олимпиадасида қуйидаги натижаларга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги  “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг билдирган ишончи ҳамда ғамхўрлигига жавобан ўқувчиларимиз ушбу халқаро олимпиадада иштирок этиб, мамлакатимиз байроғини юқори кўтаришга сазовор бўлди.

Айтиш жоизки, Элдор Нейматов, Жаҳонгир Норбоев ва Диёрбек Толибов 2017 йил Таиландда, 2018 йил Болгарияда ва 2019 йилда ЖАРда бўлиб ўтган Халқаро математика мусобақасида (IMC), шунингдек, 2019 йилда ўтказилган қўшимча республика олимпиадасида ҳам медалларни қўлга киритган.

Мамлакатимиз ўқувчиларини Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасидаги муваффақияти билан қутлаб, келгуси жаҳон фан олимпиадаларида бундан ҳам юқори зафарларни тилаб қоламиз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться