Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзавтосаноат Cooperation Lab тармоқлараро кооперацион форумга таклиф этади

2020-01-13 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 23 январь куни автомобилсозлик тармоқ ичи ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, импорт ҳажмини қисқартириш ва ишлаб чиқариш, локализация даражасини ошириш мақсадида "Cooperation Lab" Кооперация форуми ўтказилади. Мазкур тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, йирик импортёрлар ҳамда мазкур тармоққа тегишли бошқа маҳаллий ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Кооперация форуми Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Хусайн Бойқаро кўчаси, 28 уйда жойлашган UzAutoMotors биносида бўлиб ўтади. Форумда қатнашиш учун махсус шаклни тўлдириш ёки T.me/UzAutoPRbot Телеграм-боти ёрдамида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Форумда иштирок этинг ва бизнесингиз ривожи учун янги имкониятлар билан танишинг.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться