Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир ўринбосари мўйноқдаги мактаблар таълим жараёнини ўрганди
2020-01-10 | Таълим
Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Джураев Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 6-, 7-, 17- ва 18-умумтаълим мактабларига, шунингдек, 4- ва 9-мактаб филиалларида бўлди.
Ташриф чоғида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароит ва таълим-тарбия жараёнини ўрганди. Мактабларнинг педагог ходимлари билан учрашиб, Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, ёшларга яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш, келгусида мамлакатимиз ривожи учун ҳар бир ёш ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга мактабларда таълим сифатини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ўқув дастури ва дарсликлар мазмунини такомиллаштириш бўйича ҳам вазифалар топширди.
Шунингдек, мактабларни қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берди.
Қолаверса, ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги