Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазири Ангрен шаҳридаги 4-мактабга ташриф буюрди

2020-01-08 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-мактабга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ш.Шерматов Президентимиз Шавкат Mирзиёевнинг “Замонавий мактабларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича мазкур таълим муассасасида халқаро талабларга мувофиқ илғор архитектура ечимлари ва энергия тежайдиган технологиялар асосида қурилиб жиҳозланган «Замонавий мактаб» ташкил этишни таъкидлади.

Мактабни “Замонавий мактаб” талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклифлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Замонавий мактаблар”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мамлакатимиз раҳбари ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбияси учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида халқаро талабларга мувофиқ илғор архитектура ечимлари ва энергия тежайдиган технологиялар асосида қурилиб жиҳозланган “Замонавий мактаблар”ни ташкил этишни маъқуллади.

2020-2022 йилларда “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга 4,05 трлн. сўм маблағ йўналтирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться