Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутатлар сайловида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди

2020-01-06 | Сайлов

2019 йил 22 декабрь куни юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар ўтказилган эди. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бу сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 нафар депутат сайланган, деб топилиб, ўз навбатида яна 25 нафар депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округидан Ўзбекистон давлат консерваториясидаги “5-Ўқчи округи”нинг 645-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни эрта тонгдан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, профессор Бахтиёр Сайфуллаев консерваторияга ташриф буюриб, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётган ушбу сиёсий жараёнларни кузатиб, сайлов участкаси аъзолари ҳамда сайловчилар билан суҳбатлашди.

Сайлов натижаларига кўра келгусида ишонч билдирилиб янги сайланган депутатлардан истиқболли ислоҳотларда фаол бўлиб, Ўзбекистонни янада ривожлантиришга хизмат қилишларини айтиб, барча саъй-ҳаракатлар энг аввало, халқ манфаатлари учун эканлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться