Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент ҳарбий округи: “Очиқ эшиклар куни” болажонларга ўз сир-синоатларини очди
2020-01-06 | Жамият
Ўтган йиллар мобайнида армия ва халқ муносабатлари муштараклашди. Ҳарбий қисмлар барча таълим муассасалари ўқувчи-ёшларига ўз қучоғини очди. Энди болажонлар ҳарбий қурол-яроқлар ёки жанговар ҳарбий машиналарни кинофильмлардан эмас, ҳаётда ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлдилар.
Ана шундай учрашувлардан бири Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва ўқувчи-ёшлар иштирокда бўлиб ўтди.
Унда эртамиз эгалари ўқотар қуроллар, жанговар машиналарнинг тузилиши ва вазифалари, турли ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш бўйича бошланғич тасаввурга эга бўлишди.
“Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” болажонларнинг дунёқарашини ўзгартира олганига шубҳа йўқ.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги