Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари”

2020-01-04 | Жамият

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда 300 нафарга яқин собиқ “Умид” жамғармаси стипендиялари совриндорлари, шу жумладан, 90 нафардан ортиқ хорижда истиқомат қилаётган, замонавий билим ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимизнинг иштирок этишмоқда.

Жамғарма кўмагида 1997-2003 йиллар давомида дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида жами 828 нафар истиқболли ёшлар таҳсил олишди.

Уларнинг 345 нафари АҚШ, 329 нафари Буюк Британия, 83 нафари Германия, 33 нафари Франция, 20 нафари Япония, 11 нафари Канадага ва 7 нафари Италия давлатларидаги номдор университетлари тингловчиси бўлишди.

Конференциянинг биринчи қисмида “Умид” жамғармаси орқали ўша йиллари хорижда таҳсил олиб, ҳозирда раҳбар лавозимларидан фаолият юритиб келаётган ватандошларимиз чиқишлар қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Адлия вазири Руслан Давлетов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев хориждаги ўқишлари ва фаолиятлари, Ўзбекистонда эришган ютуқлари, ҳозирда амалга ошираётган ишлари тўғрисида сўзладилар.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳозирда янгиланаётган Ўзбекистонда иқтидорли, билимли, натижага интилувчан кадрлар қўллаб-қувватланаёгани, уларнинг меҳнат қилишлари, ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида гапираркан, бугунда иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига инновацияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бошида малакали, кенг дунё қарашли, жаҳон тажрибасини юртимизга олиб киришга қодир мутахассислар туриши кераклигига урғу берди.

“Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари“ биринчи халқаро конференциясининг “Мамлакатимизнинг инновацион ривожланиш стратегияси ва устуворликлари“ секцияси иши форсайт усулида ўтказилди. Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясиниyг бош мақcади инсон капиталини ривожлантириш экани, ва бу борада ҳозирда юртимизда қатор ишлар амалга оширилаёганини инобатга олган ҳолда, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон қайси стартегик муҳим вазифаларни ўз олдига қўйиши керак, деган савол конференция иштирокчиларнинг олдига қўйилди.

Секция иштирокчилари 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда республикамиз инновацион ривожланиш учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиб, улар бўйича дастлабки таклифларни шакллантирдилар. Хусусан, инновацион ривожланишда кадрлар тайёрлаш тизимни такомиллаштириш, инновацион инфратузилманинг институционал жиҳатлари, инновацион фаолиятни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, илм-фан ва бизнес интеграциясини тижоратлаштириш, инновацион тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларидаги муаммолар таҳлил этилиб, янгича қарашлар ва тажрибалардан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқилди.

Биргина инновацион фаолиятни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича иштирокчиларнинг қуйидаги фикрлари долзарб деб топилди:

1. Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш(Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар).Бунда, кредит маблағлари, грантлар ҳамда беғараз техник кўмак маблағларини жалб этиш.

2. Интеллектуал мулкни баҳолаш тизимини илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

3. Венчур капитал иштирокидаги стартап ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

4. Краудфандинг (сrowdfunding) ва фандрайзинг (fundrising) институти тизимининг ҳуқуқий жиҳатларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

5. Молиялаштирилган лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш учун уларнинг молиявий ҳолати ва ҳисоботларини шаффофлаштириш.

6. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимиятлар негизида экспертлар панели томонидан баҳолаш, таҳлил қилиш ва молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш.

7. Инновацион тадбиркорликнинг афзалликларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш (Digital marketing).

8. Молиялаштиришда инвесторлар ва лойиҳа ташаббускорлари ўртасида интеграциялаш тизимини кенгайтириш ҳамда капитал бозорини ривожлантириш.

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться