Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонга визасиз режим бўйича ташриф буюрган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди

2020-01-04 | Туризм

2 январь куни Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитой Халқ Республикасидан визасиз режим бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.  

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин Ўзбекистонга инвестиция киритиш мақсадида юртимизни яқиндан ўрганиш учун ташриф буюрган экан.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлаётганини эшитиб, мамлакатингизга бизнес туризми бўйича ташриф буюрдим, лекин бу даражада чиройли кутиб олишларини кутмаган эдим, очиғи. Ўзбекистон ҳақида ҳозирча етарлича билимга эга эмасман, лекин ташрифим давомида кўп нарсаларни билиб олишга умид қиламан. ХХР фуқаролари учун визасиз режимнинг йўлга қўйилиши хитойликларга жуда катта имкониятлар яратади.

Шахсан мен Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги йирик компания директориман. Шу сабабли мамлакатингизни ўрганиб чиқиб, унга катта инвестиция киритишни режалаштиряпман. Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади - ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Визасиз режимнинг тадбиқ қилингани, албатта, яхши янгилик бўлди. Ўйлайманки, бундан кейин  Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади”, - дейди Ли Жи Лин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 12 сентябрдаги 5819-сонли Фармонига асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Хитой Халқ Республикаси фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имкони яратилган эди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться