Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли мурожаатлари статистикаси

2019-12-30 | Жамият

Давлатимиз раҳбари томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўллга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам бериш борасида Агентликда етарлича тажриба тўпланган.

Жорий йил давомида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 381 та мурожаат (ариза, шикоят ва таклиф)лар келиб тушган ва назоратга олинган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар 99 та (26 %)ни, Бош вазир виртуал қабулхонасидан 3 та, бевосита Вазирлар Маҳкамасидан келган мурожаатлар 7 та (1,8 %)ни ташкил этди. Ёзма мурожаатлар 132 та (34,6 %) ва электрон мурожаатлар 200 та (52,4 %)ни ташкил этди.

Шунингдек, вазир ўринбосари-агентлик директори, директорнинг ўринбосарлари томонидан бевосита агентлик маъмурий биносида қабул қилинган мурожаатчилар сони 29 та, сайёр қабулларда 19 та ва ишонч телефони орқали қабул қилинган мурожаатчилар сони эса 1 тани ташкил этди.

Кенжаахунова Гулчехра, Агентлик Ташкилий-назорат гуруҳи бўлими бошлиғи:

— Бугунги кунда Интеллектуал мулк агентлиги тизимида ҳам тегишли Фармон ва қарорлар доирасида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг механизми ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ҳамда сифатли ўрганилмоқда, ҳал этилмоқда.

Жумладан, Интеллектуал мулк агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 368 таси (97%)га тушунтириш берилган, 2 таси (0,5 %)га Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига асосан рад этилган, 11 таси (3 %) ўрганиш жараёнида.

Мурожаатларни фуқаролар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, жисмоний шахслар томонидан жами 225 та ариза (184 та), шикоят (32 та) ва таклиф (9 та) ҳамда юридик шахслардан жами 156 та ариза (127 та), шикоят (24 та) ва (5 та) таклиф келиб тушган.

Таҳлилларда Агентлик мутасадди раҳбарларига келиб тушаётган мурожатларда энг кўп товар белгиси ва саноат мулкини патентлаштириш билан боғлиқ масалалар кўтарилганлиги аниқланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, агентлик тизимида мазкур масалаларга тезкорлик ва ҳаққонийлик асосида жавоб берилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазифалар белгиланди ҳамда масъул ходим бириктирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться