Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

2019-12-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларига самимий табрик ва эзгу тилаклар билдирдилар.

Таъкидлаш жоиз, 2019 йил мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Ўзаро алоқалар жадаллашди, савдо кўрсаткичлари икки баробар ўсди, саноат ва транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари илгари сурилмоқда, ҳудудлар ўртасидаги ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунларини юксак баҳоладилар.

Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг истиқболлари ҳамда 2020 йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться