Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Халқаро пресс-клуб сессиясида иштирок этди

2019-12-30 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро пресс-клубнинг “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида ўтган парламент сайлови якунларига бағишланган навбатдаги сессиясида иштирок этди. 2019 йилнинг 29 декабрь куни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали махсус кўрсатув намойиш этилди.

Сессия ишида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Махмуд Истамов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, элчилар ва Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус вакиллари ҳамда хорижий ва маҳаллий ОАВ журналистлари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида халқаро кузатувчиларнинг сайловдаги иштирокига, улар берган баҳоларга, жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Сайловларни кузатиш бўйича тўлақонли миссияси билан конструктив ҳамкорликка тўхталиб ўтди. Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Вазир якунланаётган 2019 йилдаги ташқи сиёсатнинг асосий воқеаларига ҳам қисқача изоҳ берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться