Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги: 2019
2019-12-30 | Сиёсат
2019 йил учун асосий ташқи сиёсий тадбир, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 29 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлди. Саммитда мамлакатларимиз раҳбарлари мунтазам равишда маслаҳатлашув учрашувларини "минтақадаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ва умумий муаммоларни ҳал қилишда конструктив ва очиқ муҳокама қилиш учун музокаралар майдони сифатида" ташкил этишга келишиб олдилар.
Ушбу саммит, авваламбор, давлатимиз раҳбарининг шахсан қўшган ҳиссаси туфайли дўстлик, яхши қўшничилик, кенг қамровли ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Абдулазиз Камилов
“Халқ сўзи" газетаси
29 декабр ь2019й.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги