Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилояти Маданият бошқармаси ходимлари Туркия Республикасида

2019-12-26 | Маданият

Жорий йилнинг 2-14 декабрь кунлари Тошкент вилояти Маданият бошқармаси ва тизим ташкилотлари ходимлари Туркия Республикаси ҳукумати ва Истанбул шаҳар Маданият ва туризм юқори бошқармаси (Istanbul Valiligi Kultur ve Turizm il mudurlugu) раҳбарияти таклифига асосан Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Хизмат сафари давомида дастлабки ижодий гуруҳ 2-6 декабрь кунлари Туркия Республикаси ҳукумати ва Туркия Республикаси ёшлар ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган “III Туркий мамлакатлар ёшлари фестивали”да иштирок этиб, тадбир давомида ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақс санъатини намойиш этдилар.

Бундан ташқари 8-14 декабрь кунлари Тошкент вилояти Маданият бошқармаси ҳамда тизим ташкилотларидан шакллантирилган бир гуруҳ Маданият ходимлари Истанбул шаҳар Маданият ва туризм юқори бошқармаси (Istanbul Valiligi Kultur ve Turizm il mudurlugu) раҳбарияти таклифига асосан, учрашувлар ва келишувлар, маданий тадбирлар, маҳорат дарслари ва малака ошириш курсларида иштирок этди.

Ушбу хизмат сафари давомида Тошкент вилояти гуруҳи Истанбул буюк шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги “ALI EMIRI EFENDI” Маданият марказига ташриф буюриб, уларнинг бугунги кундаги фаолияти билан яқинда танишдилар.

Шундан сўнг, Туркия Республикаси ёшлар ва спорт вазирлиги тасарруфидаги “VEFA” ёшлар Маданият маркази фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш жараёнлари бўлиб ўтди.

Истанбул шаҳрида жойлашган энг йирик мусиқа мактабларидан бири “ISMEK” мусиқа ва санъат мактаби дунёга машҳур мактаблардан бири деб эътироф этилганлигини инобатга олган ҳолда гуруҳ аъзолари ушбу мактабга ҳам ташриф буюриб, мактаб фаолияти ва йўналишлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ушбу мактабнинг дунёга машҳур ўқитувчилари билан Тошкент вилояти Мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари ўзаро тажриба алмашиш ва маҳорат дарслари ўтказдилар.

Сафар якунига кўра Тошкент вилояти Маданият бошқармаси ва Истанбул шаҳар Маданият ва туризм юқори бошқармаси (Istanbul Valiligi Kultur ve Turizm il mudurlugu) раҳбарияти билан истиқболдаги режалар ва ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мулоқотлар ўтказилиб, икки томон ўртасида маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться