Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Графика” шуъбаси аъзоларининг “Графика симфонияси” номли кўргазмаси ташкил қилинди.
Кўргазмада шуъба аъзоларидан 31 нафар рассомнинг 90 га яқин график асари намойиш этилмоқда.
”Графика” шуъбасида юртимизда ижод қилаётган 150 дан ортиқ рассом жамланган. Улар йилда икки марта кўргазмалар уюштиради ва турли хил танлов ҳамда байрам тадбирларида иштирок этади.
Намойиш қилинаётган асарлар турли услубларга хосдир. Жумладан, Алексей Гвардин “Кетаётган ёруғлик сари” асарида компьютер графикасидан фойдаланган. Татьяна Гончарованинг “Оқшом”, “Тонг” каби асарлари акварелда ишлаган. Роберт Матевосян эса “Тоғда”асарида пастель услубидан фойдаланган.
Кўргазмада бир қанча шоир ва ёзувчиларнинг повесть, поэмаларига ҳам иллюстрациялар ишланган. Жумладан, Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” повестига, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” поэмасига бағишланган иллюстрациялар кўргазмани янада безади.
Манба: ЎзА