Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ментал арифметика олимпиадасида юртимиз ўқувчилари ғолиб бўлди

2019-12-25 | Таълим

Москва шаҳрида МДҲ давлатлари ўқувчилари ўртасида халқаро ментал арифметика олимпиадаси ўтказилди. Мазкур олимпиадада 500 дан зиёд ўқувчи иштирок этди.

Мамлакатимизда ўтказилган ментал арифметика олимпиадаси ғолиблари Москва шаҳридаги беллашувларда ўз иқтидорини намоён этди. Хусусан, фарғоналик уч нафар ўқувчи мазкур олимпиадада ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, юртдошимиз 6 ёшли Ҳумоюнмирзо 1-ўринни, Самандар Муродов 2-ўринни, Гуласал Акбарова олимпиада Гран-присини қўлга киритди.

Ғолиблар устози Исроил Тиллабоев методикаси бўйича сабоқ олган. Фарғона вилоятига дастлабки ментал арифметика курсларини олиб кирган ўқитувчи Исроил Тиллабоев ментал арифметика бўйича ўзининг муаллифлик китобини ҳам нашр этган. Бу ўзбек тилидаги биринчи ментал арифметика дарслиги ҳисобланади.

Мамлакатимиз ўқувчиларини халқаро ментал арифметика олимпиадасидаги муваффақияти билан қутлаб, келгуси беллашувларда омад тилаб қоламиз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться