Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ШҲТ котибиятининг Бош котиби Владимир Норов билан расмий учрашди
2019-12-25 | Маданият
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Хитой давлатининг Пекин шаҳрида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ШҲТ котибиятнинг Бош котиби Владимир Норов билан расмий учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон делегацияси томонидан Бухоро шаҳри хокими К.Камалов, Олий мажлис сенатининг ҳалқаро бўлими бошлиғи А.Артыков, Ўзбекистон Республикаси Хитойдаги элчихонасининг маслаҳатчиси Н.Убайдуллаев, Маданият вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Фозилжонов, ШҲТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Халқлар дипломатияси марказининг директор ўринбосари К.Сабиров, Хунармандчиликни ривожлантириш маркази директори Н.Кузиев, Ўзбекистон амалий санъат музейининг директори И.Юсуповлар иштирок этишди.
Расмий учрашувда ШҲТ доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий-гуманитар йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди, 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар борасида музокаралар олиб борилди. Айниқса, Ўзбекистон билан маданият ва санъат соҳасида таълим йўналиши бўйича икки томонлама тажриба алмашиш ҳамда хунарманчиликни ривожлантириш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги