Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия Бош вазири Администрацияси ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ тайёрлов институти бош директори билан учрашув бўлиб ўтди

2019-12-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 декабрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ва Юристлар малакасини ошириш маркази директори Қ.Бурхонов Малайзия Бош вазири Администрацияси ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ тайёрлов институти бош директори Анита Харун билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистонда юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, ўзаро тажриба алмашиш, Марказ вакилларини Институтнинг амалий фаолияти ва ўқув дастурлари билан танишишини ташкил этиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва юридик кадрларни тайёрлаш масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва давра суҳбатларида биргаликда иштирок этиш орқали ҳамкорликни амалга ошириш шакллари тилга олинди. Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиларининг Малайзия Бош вазири Администрацияси ҳузуридаги Суд-ҳуқуқ тайёрлов институтида малака ошириш курсларидан ўтишлари учун стажировкаларни ташкил этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Иштирокчилар ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек ҳамкорлик тўғрисида идоралараро келишув тузишга қизиқиш билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Анита Харун Ўзбекистонга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться