Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими рақамларда: умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони
2019-12-25 | Таълим
2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони 6.119.440 нафарни, шундан 3.150.969 нафари ўғил болалар ва 2.968.471 нафари қизларни ташкил этди.
Рақамлар таққосланганда, 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимиз мактабларида 5.821.861 ўқувчи, жумладан 2.981.745 нафар ўғил бола ва 2.840.116 нафар қиз болалар таълим олган.
Энг кўп мактаблар Самарқанд (1245 та), Қашқадарё (1144 та) ва Фарғона вилоятида (942 та) фаолият юритади.
Ўқувчилар сони бўйича ҳам айнан шу ҳудудлар етакчилик қилмоқда: Самарқанд вилоятида - 719.684 нафар, Фарғона вилоятида - 660.780 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида - 627.328 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Энг кам мактаблар Навоий (364 та) ва Сирдарё вилоятида (309 та) фаолият олиб бормоқда. Мазкур ҳудудларда, яъни Навоий вилоятида 178.060 ва Сирдарё вилоятида 155.981 нафар ўқувчи таълим олади. Тошкент шаҳрида 307 та мактаб мавжуд бўлиб, унда 436 048 нафар ўқувчи билим олмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги