Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика статистикаси ва экологик-иқтисодий ҳисоб тизими

2019-12-24 | Экология

2019 йил 17-20 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ҳамда Статистика бўлими, Халқаро энергия агентлиги томонидан “Енергия ҳисоби, экологик-иқтисодий ҳисоб тизимини тузиш ва сиёсатни ишлаб чиқишда энергетика манбаларидан фойдаланиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Халқаро энергия агентлиги вакиллари, БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг статистика бўлими ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғиз, Молдова, Тожикистон, Грузия давлатларининг статистика ва энергетика идоралари мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан Энергетика, энергиянинг қайта тикланадиган манбалари статистикаси ва энергосамарадорлик ҳисоб-китоблар шўбаси мудири Атҳам Абдуллаев ва Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар порталида ахборот ресурсларини шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шерзод Азизов қатнашди.

Тадбирда энергия соҳасида статистик маълумотларни ишлаб чиқариш, энергия балансини жорий этиш ва ундан фойдаланиш муаммоларини ўрганиш ва аниқлаш бўйича сўз юритилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, семинар давомида вазирлик ва идоралар ўртасида миллий даражада энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик-иқтисодий ҳисоб тизимини жорий қилиш, халқаро сўровномаларни тўлдириш бўйича олинган билимларни қўллаш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўллари бўйича маълумотлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться