Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

СCПда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Десмонд Вейверли билан учрашув бўлиб ўтди

2019-12-24 | Иқтисодиёт

2019 йил 23 декабрь куни Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Десмонд Вейверли билан учрашди.

Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Жон Десмондга яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида қатнашгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда Жон Десмондга республикада олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан пул-кредит сиёсати, эркин иқтисодий зоналар, бизнесни юритиш учун қулай шароитлар, шунингдек, хорижий инвесторларга бериладиган имтиёз ва преферентсиялар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар 4 та тилда ишлайдиган ва 23 та минтақани, 228 та мамлакатни, 25 та турли секторларни ўз ичига олган, экспортчилар ва импортчилар учун мўлжалланган янги электрон платформани амалга ошириш лойиҳасини кўриб чиқдилар

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться